Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг суд буйруғига асосан қарздор Ш.Бобоназаров томонидан ундирувчи Н.Турсунованинг фойдасига икки нафар фарзанди вояга етгунларига қадар моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент пулини тўлаб бориши белгиланган.
Қарздор Ш.Бобоназаров алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги сабабли, Пастдарғом туман маъмурий судининг қарори билан унга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Фуқаро Ш.Бобоназаров маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқиб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан қасддан муттасил бўйин товлаб келган ва бугунги кунга қадар унинг қарздорлиги 7 млн. 865 минг сўмни ташкил этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими томонидан фуқаро Ш.Бобоназаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото)
Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди