17:05 / 03.09.2019
2 928

Тошкентда иккита йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда иккита йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: Тошшаҳартрансхизмат
Бугун, 3 сентябрь куни Тошкент шаҳрида иккита йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар қилмоқда.

Мирзо Улуғбек тумани, Юзработ кўчасида ҳаракатланаётган, 5-автосарой тасарруфидаги 101- йўналишда ҳаракатланаётган “Мерседес-Бенц” русумли автобус ортидан “Матиз” енгил автомобили келиб урилган. Йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган.

Иккинчи транспорт ҳодисаси ҳам айнан шу кўчада содир бўлган. 2- автосарой тасарруфидаги 198- йўналишда ҳаракатланаётган “Исузу” русумли автобус ортидан “Газель” микроавтобуси келиб урилган. Икки нафар йўловчи жабрланган.

“Ҳурматли йўловчи ва ҳайдовчилар. Йўлларда эьтиборли бўлинг. Жамоат транспорти ҳаракатига халақит берманг. Унда бир эмас, юзлаб йўловчи борлигини унутманг. Уларнинг ҳаётини хавфга қўйишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ”, - дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” маълумотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда иккита йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди