date
views 4 359

Стрессдан чиққан аёл (Ҳаётий ҳикоя)

Стрессдан чиққан аёл (Ҳаётий ҳикоя)
Севги азоби, хиёнат қийноғидан куйган Латифа энди бир йўл билангина бу оғриқлардан қутулмоқни ихтиёр этди. У қишлоғидаги ҳамма ваҳима билан гапирадиган жарлик томон йўлини бураркан унинг олдида фақатгина биргина чора ўзина ҳалок этиш эди. Гўё унинг учун ўлим барча ғамларига даво эди. Мана ўша ваҳимали жарликка ҳам етиб келди.

Эҳее жуда қўрқинчли, чуқур жой. Бу ер гўё ажал водийси. Қанча одамлар ўзини қурбон қилган, ҳатто жасадлари ҳам йўқ бўлиб кетган ботқоқлик. Латтифанинг шу тобда кўзига ҳеч нарса кўринмайди. У кўзларини чирт юмадию ўзини жарлик бағри томон отиши билан барча азоблари тугайди. Ана шу хаёллар билан эндигина учишга шайланган қизни ногоҳ бир овоз тўхтатди.

- Қизим соатим бузилиб қолибди. Гўё вақт тўхтаб қолгандек нечи бўлганини айтолмайсизми. Мен вақтни билишим керак, зарур ишим бор эди. Бу шу атрофда қўй боқиб юрадиган Салим мўйсафиднинг овози эди.
Қизнинг хаёли бўлинди. Кўз олдидаги зулмат пардалари кўтарилгандек чол тарафга қаради. Билмадим менга энди вақтнинг фарқи йўқ. Қиз маюс ерга тикилди.

- Қизим ақлли қизга ўхшайсан ўзимни оёқларим оғрияпти. Келиб соатимни кўриб беролмайсанми. Мўйсафид билардики, у қизни олдига борса у ўзини олиб қочиб жарликка ўзини отади. Шунинг учун бу чорани қўллаганди.
Латифа нима қилишни, нима дейишни билмасди. Иложсиз ортга қадам ташлади.

- Нима бўлди ўзи?
- Ҳайронман соатимни стрелкаси юрмай қолди. Хаёли бошқа томонга сочилган Латифа соатни буради. Шу ондаёқ соат стрелкаси юриб ишлаб кетди. Бундан Латифа ҳам мўйсафид ҳам хурсанд бўлиб кетди.

- Ана отахон соатингиз ишлади. Омадингиз бор экан.
- Рахмат қизим. Ўзинг бу ерда нима қилаётгандинг уни нима қилаётганини билсада атай саволга тутди. Қизнинг шу тобда руҳий стресси тарқаб улгурганди.

- Ҳа отажон армон, дардларимни бу жарликка улоқтиргани келгандим. Бу ишим битди. Энди ортга қайтиб бахтли яшашга қарор қилдим.
- Вой қизим сенга қандай раҳмат айтсам экан-а мени оғир вазиятдан қутқардинг. Мен соатсиз, вақтни билмай яшолмасдим. Салим мўйсафид қизга миннатдорона термулди.
- Асли сизга рахмат отахон мени ҳаётимни сақлаб қолганингиз учун ташаккур. Латифа хизрдай учраган бу чолдан ўзини гўё қарздордек ҳис қиларди.

Фотима Ўктамова
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Стрессдан чиққан аёл (Ҳаётий ҳикоя)