18:24 / 05.09.2019
3 452

Халқаро Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик қори 7-ўринни эгаллади

Халқаро Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик қори 7-ўринни эгаллади
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Август ойида Чеченистоннинг Шали шаҳрида йирик масжиднинг очилиши ва халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Мусобақада 25 давлатдан ҳофизи Қуръонлар иштирок этди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини Йўлдош қори Нуриддинов ҳимоя қилди.
Танлов якунларига кўра биринчи ўрин соҳибига 100 минг доллар, иккинчи ўринга 50 минг доллар, учинчи ўринга эса 25 минг доллар миқдорида мукофот пуллари топширилди.

1-ўрин: Ливия
Иштирокчи: Абдураҳмон ал-Башир Солим
Ривоят: имом Қолуннинг имом Нофеъдан ривояти
Балл: 100

2-ўрин: Яман
Иштирокчи: Абдулмажид Мужоҳид Алий ас-Самовий
Ривоят: имом Ҳафснинг имом Осимдан ривояти
Балл: 99.97

3-ўрин: Сурия
Иштирокчи: Аҳмад Муҳаммад Умар
Ривоят: имом Ҳафснинг имом Осимдан ривояти
Балл: 99.90
Ўзбекистонлик қори Нуриддинов Йўлдошбек имом Ҳафснинг имом Осимдан ривояти асосида тиловат қилиб, 100 баллдан 98,37 балл тўплади ва 7-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров 23 август куни Чеченистонда Самарқанд ва Бухоро мумтоз меъморчилиги услубида ўзбек меъморлари томонидан барпо этилган Европадаги энг йирик масжидни очган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Халқаро Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик қори 7-ўринни эгаллади