Қўқон шаҳрида илк бор ўтказилаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик ишларини кўздан кечириш жараёнида Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев шаҳар фаоллари ва вилоят раҳбарлари учун йиғилиш ўтказган.
Журналист Гулбаҳор Саидғаниеванинг ёзишича, кутилмаганда мавзу Қўқон адабий муҳити, миллий қўшиқчилик санъати томонга йўналди. Вилоят раҳбари Қўқон тарихи, маданияти билан боғлиқ фикрларни билдирар экан, «Қўқон ушшоғи» мумтоз қўшиғининг муаллифи кимлигини йиғилиш қатнашчиларидан кутилмаганда сўраб қолади. Ушбу саволга жавоб бериб, ғазалдан тўрт мисра айтиб бера олган одамга 5 миллион сўм мукофот эълон қилинди. Жавоб топилавермагач ушбу пул миқдори кейин 20 миллионга кўтарилди. Ва ниҳоят маблағ миқдори 100 миллионга етди.
Қўқон адабиёт музейи мудири Абдуллатиф Турдалиев ушбу қўшиқ ғазали муаллифи Юсуф Сарёмий эканлигини билдириб, қўшиқ матнидан парча айтиб берди.
Вилоят ҳокими олимни мукофот тариқасида «Nexia-3» русумли автомобиль билан тақдирлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хосе Венансио Лопес: "Мақсадимиз – Осиё чемпионлигини қўлга киритиш"