Ҳазорасп тумани Бўстон қишлоғи Қовунчи маҳалласида йод ва бошқа фойдали минералларга билан тўйинган сув манбаи топилди.
Шу маҳаллада яшаган Зариф Оллаберганов узоқ йиллардан буён ҳажга боришни ният қилган ва рўйхатга ёзилиб ҳам қўйган экан. Бироқ у оғир касалликка чалингани боис тўшакка михланиб қолади. Зариф ота ҳаж учун йиққан пули эвазига ҳовлиси яқинидаги ташландиқ жойда қудуқ қазиб, одамларга яхшилик қилишни васият қилади. Фарзандлари ота васиятига амал қилган ҳолда у кўрсатган жойда қудуқ бурғулатишади.
— 37 метр чуқурликдан жуда ширин ва экологик тоза сув отилиб чиқди, — дейди узоқ йиллар қишлоқ оқсоқоли бўлиб фаолият юритган Ҳасан Матёқубов. — Ҳозирги кунда бу ердан нафақат ҳазораспликлар, балки Хонқа, Боғот, Янгиариқ туманларидан ҳам келиб сув олиб кетишяпти.
Санитария эпидемиология маркази мутахассиси С. Болтаеванинг таъкидлашича, қудуқ суви махсус лобаратория текширувидан ўтказилганида унинг йод ионларига тўйингани ҳамда тузлик миқдори пастлиги маълум бўлди. Бу эса, албатта соғлиқ учун кони фойда.
Дарҳақиқат, Оролбўйи минтақаси саналган Хоразмда тузлик миқдори паст даражали сувни топиш анча мушкул. Бироқ мазкур ҳудуд ерости чучук сув манбаларига бой экани ўз исботини топмоқда. Сал аввалроқ Боғот тумани Қипчоқ қишлоғида яшовчи Машариф Мадримов ҳовлисидаги қудуғидан чиқаётган сув йод билан тўйинган аниқланган эди.
Эрпўлат БАХТ
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди
Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?
“Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото)
Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади
Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин...
2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди
Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото)