17:07 / 10.09.2019
5 406

Қайси касб эгалари бепуштликка мойил?

Қайси касб эгалари бепуштликка мойил?
ФОТО: «Медик Форум»
Шундай касблар борки, эркаку аёлларда бепуштлик хавфини ошириши мумкин. Бундай мутахассислар рўйхатига стюардессалар, кимёвий тозалаш ходимлари, стоматологлар, рентгенологлар ва бошқалар киритилган.

Стюардесса. «Медик Форум»нинг ёзишича, стюардесса бўлиб ишловчи аёлларда бола тушиш ҳодисаси бошқалардан кўра икки баравар кўп учрар экан. Мазкур мойиллик стюардессалар танаси босим алмашиши ва гравитация юкламаларига кўп дучор бўлиши билан изоҳланади.

Шифокор-рентгенологлар. Бу касб эгалари тухумдонлар функциясини пасайтиришга қодир рентген нурланиш таъсирига дуч келади. Бундай нурланиш оқибатида аёлларда ҳам, эркакларда ҳам бепуштлик аломатлари юзага чиқиши ҳеч гап эмас.

Стоматологлар. Шифокор-стоматологлар симоб ва азот оксиди буғлари билан кўп ишлашади. Бу аёлларнинг ҳомиладор бўлиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Кимёвий тозалаш ходимлари. Уларнинг касби ҳам кимёвий моддалар билан алоқада бўлишни, буғидан нафас олишни тақозо этади. Ушбу воситалар ҳам ҳомиладор бўлиш ва болани дунёга келтириш имкониятини пасайтириб юборади.

Гўзаллик салони ходимлари. Кўп салонларда яширин хавфли атмосфера юзага келади. Негаки, у ерларда кун давомида ҳавога соч, тери ва тирноқ учун ишлатиладиган хилма-хил воситалардан кўплаб кимёвий моддалар ажралиб чиқади. Натижада маникюр ва сартарошлар саломатлиги катта хавф остида қолади – улар буғланишдан нафас олиши ва бу фертилликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Тахловчи-қадоқловчи, такелажчи, қолипловчи. Бундай касблар оғир жисмоний меҳнат билан боғлиқ бўлиб, улар аёлларда бола тушиш хавфини оширади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қайси касб эгалари бепуштликка мойил?