11:04 / 11.09.2019
4 184

Терговчи ва прокурорларга янги ваколат берилади

Терговчи ва прокурорларга янги ваколат берилади
Ўзбекистонда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга янги ваколат берилади. Бу ҳақда 2019-2021 йилларда нотариат институтини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”да айтилган.

Қайд этилишича, кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш тақиқланганлиги ва хатланганлиги тўғрисидаги маълумотларни суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд (судья) томонидан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига тўғридан-тўғри киритиш ва тақиқни (хатловни) ечиш механизми жорий этилади.

Бу борадаги тегишли комплекс чора-тадбирлар 2021 йил январь ойигача ишлаб чиқилиши лозим. Ижро этилишига масъул - Адлия вазирлиги (Давлетов), Бош прокуратура (Йўлдошев), Олий суд (Koмилов), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Давлат хавфсизлик хизмати (Азизов), Давлат божхона қўмитаси (Азимов), Миллий гвардия (Тошматов), Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ли).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Терговчи ва прокурорларга янги ваколат берилади