Қамоқ жазосидан кейинги хулоса

  • 12 сентябрь 2019, 13:36
  • 686
  • Жамият
  • Қамоқ жазосидан кейинги хулоса
    Инсон табиати қизиқ. Аввалига фарзандлари дунёга келса оламни бузгудек ҳайқиради. Вақт-у соат ўтиши билан ҳаётнинг оғир енгилликлари олдида таслим бўлса на оила ва на фарзандларининг тақдири қизиқтиради. Сизга сўзлаб бермоқчи бўлганимиз мазкур ота ҳам худди шундай оталар сирасига киради. 66 ой ёки 5 йил-у 6 ой ўз фарзандларининг иссиқ совуғидан хабар олмаган, қизиқмаган, ўйламаган падару бузрукворни нима деб аташ мумкин.

    Ҳолатни таҳлил қиладиган бўлсак, Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 15.01.2009 йилги суд буйруғига асосан, қарздор ота Э.А.дан ундирувчи М.И. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

    Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздор томонидан 2014 йил январь ойидан 2019 йил июнь ойига қадар 40.859.112 сўм алимент пулларини тўламай келган, оқибатда катта миқдорда алимент қарздорлиги юзага келган.
    Бюронинг Яккасарой туман бўлими тақдимномасига асосан, 17.06.2019 йилда Яккасарой туман маъмурий суди томонидан қарздор Э.А.га нисбатан МЖтКнинг 474-модасига асосан, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    Қарздор ота ушбу белгиланган жазони ўтаб бўлганидан сўнг, жами қарздорлигидан 33.500.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ундириб берилди. Қолган қарздорлиги юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Қамоқ жазосидан кейинги хулоса