11:38 / 13.09.2019
4 344

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибига ўзгартиш киритилади

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибига ўзгартиш киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилиши мўлжалланган қўшимчалар ва ўзгартириш:

қуйидаги мазмундаги 8-1-банд қўшилади:

“8-1. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш, тиклаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш) тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Ариза шахснинг ўзи, унинг ишончи вакили ёки манзил-колонияси маъмурияти томонидан берилиши мумкин.”.

Қуйидаги мазмундаги 18-1-банд қўшилади:

“18-1. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг паспорти (истиқомат учун берилган гувоҳнома) нусхаси манзил-колонияси маъмурияти томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган ҳолда манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.”.

157-бандда (Ишламайдиган пенсионерларга пенсия яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан пенсияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот ёки пенсионернинг хоҳишига кўра пул маблағларини фуқароларнинг депозит ҳисоб рақамларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади):

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилади:

“Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тўлови Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан манзил-колонияси маъмурияти орқали фуқароларнинг депозит ҳисоб рақамларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Манзил-колонияси маъмурияти ҳар ойнинг 1 санасига қадар жорий ой учун манзил колониясида жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсиялар тўлови учун маблағларни олишга ушбу Низомга 15-иловага мувофиқ шакл бўйича талабномани манзил-колонияси жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.”;

иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисобланади.

170-банднинг (Пенсионер Ўзбекистон Республикаси доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчган тақдирда пенсия ҳужжатлар йиғмажилди почта орқали пенсионернинг янги яшаш жойи бўйича жойлашган Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади ёки пенсионернинг қўлига берилади) биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Пенсионер Ўзбекистон Республикаси доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчган тақдирда, манзил-колонияларида жазони ўтаётганда ёки манзил-колониясидан озод этилганда, пенсия ҳужжатлар йиғмажилди почта орқали пенсионернинг янги яшаш жойи ёки манзил-колонияси жойлашган ҳудуд бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади ёхуд пенсионернинг қўлига берилади.”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибига ўзгартиш киритилади