06:00 / 16.09.2019
2 510

Малайзиянинг Binary бошқарув ва тадбиркорлик университети Хоразмда филиал очиши мумкин

Малайзиянинг Binary бошқарув ва тадбиркорлик университети Хоразмда филиал очиши мумкин
Фото: Binary университети
Малайзиянинг Путражая шаҳрида мамлакат бош вазири Махатхир Муҳаммад иштирокида Binary бошқарув ва тадбиркорлик университетининг 35 йиллигига бағишланган тантанали қабул бўлиб ўтди. Бу ҳақда Дарё нашри ТИВ матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

Қабул чоғидаги чиқишида университет ректори Жозеф Адайкалам бош вазир ва меҳмонларга Тошкент молия институти базасида қўшма факультет очилганини маълум қилди. Бу ердаги таҳсил якунланганидан сўнг битирувчиларга икки ОТМнинг тегишли дипломи берилади.

Шунингдек, Хоразм вилоятида университет филиали очилиши лойиҳасини муҳокама қилиш учун 27 сентябрь — 4 октябрь кунлари олий ўқув юрти делегацияси Ўзбекистонга сафар қилишини билдирди.

Малайзия томонига кўра, Ўзбекистон фуқаролари Binary университети магистратурасида ўқиши учун умумий суммаси 100 минг долларга тенг 10 та таълим гранти ҳам ажратилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Малайзиянинг Binary бошқарув ва тадбиркорлик университети Хоразмда филиал очиши мумкин