10:44 / 18.09.2019
3 255

Фирибгарнинг режаси амалга ошмади

Фирибгарнинг режаси амалга ошмади
Кўза кунда эмас кунида синади...
Шаҳрихон туманлараро газ таъминоти участкаси Бўз туман бўйича газ тармоқлари ва газ тақсимлаш қурилмаларидан фойдаланиш хизмати устаси А.Амаджанов фуқаро Д.Абдуллаеванинг яшаш хонадонига тортилган газ қувурини табий газ тармоғига улаб берди.

Фуқаро Абдуллаева аслида табий газ етказиб берилиши учун 18.587 (ўн саккиз минг беш юз саксон етти) сўм тўлов қилиш керак эди.
Таъминотчи корхона ходими А.Ахмаджонов фуқаронинг ишонувчан ва соддалигидан фойдаланиб, уни алдаб, ишончига кириб, унга 2 млн. 30 минг сўм миқдорда тўлови борлигини маълум қилди.

Мажбурий ижро бюросининг тезкор ходимлари томонидан ўз вақтида кўрилган чора фуқаронинг фирибгар тўрига тушишидан сақлади.
Корхона ходими А.Ахмаджонов томонидан талаб қилинган пуллардан 2.000.000 (икки миллион) сўмини Бўз туманидаги “Бўз автошоҳбекат” ёнида фирибгарлик йўли билан олгаётган вақтида ушланди.

Ушбу ҳолат бўйича А.Ахмаджоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фирибгарнинг режаси амалга ошмади