13:53 / 19.09.2019
3 291

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ғолиблар қаторида

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ғолиблар қаторида
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб ўтказилган Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар танлови – “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танлови жорий йилда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ташкил этилган эди.

Мазкур танловнинг якуний босқичи 2019 йил 10 август куни “Туркистон” санъат саройида ўтказилган бўлиб, унинг ғолиблари куни кеча Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан эълон қилинди.

Танлов натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Алоҳида намунали кўргазмали ҳарбий оркестри мусиқачиси Шохбос Хабиев ўзининг “Замонавий армия” (А.Обиджон сўзи, Ш.Дадажонов мусиқаси) қўшиғини ижро этиб, фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчисини юксак ютуқ билан муборакбод этамиз!
Нафосат Зафарова,
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Матбуот хизмати етакчи мутахассиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ғолиблар қаторида