
Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Отабек Муродов қамоққа олинган. Kun.uz нашри ёзишича, суд томонидан собиқ бош прокурорга қўлланган уй қамоғи сифатидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилган ва у 18 сентябрь куни қамоққа олинган.
Отабек Муродов 2018 йилнинг январидан 2019 йил ёзига қадар Ўзбекистон бош прокурори лавозимида ишлаган, шу йилнинг 20 июнь куни лавозимидан озод этилганди.
21 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сенатнинг 20-ялпи мажлисидаги чиқишида собиқ бош прокурорни танқид қилиб, у порахўрликда айбланаётгани ва унга нисбатан жиноий иш очилганини айтиб ўтганди.
Кейинроқ, Бош прокуратура матбуот хизмати Отабек Муродов яна бир собиқ бош прокурор, ДХХнинг собиқ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида тергов қилинаётгани ҳақида маълумот берганди.
Отабек МуродовСобиқ Бош ПрокурорҚамоққа ОлиндиПораҳўрликда АйбланмоқдаТергув Олиб БорилмоқдаЎзбекистон Президенти Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар