23:01 / 27.09.2019
2 878

Олмазор тумани «замҳокими» ишдан олинганини Комил Алламжонов тасдиқлади

Олмазор тумани «замҳокими» ишдан олинганини Комил Алламжонов тасдиқлади
Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов ишдан кетганини Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов тасдиқлади.

«Хабарингиз бор, бугун «Kun.uz» мухбирига ҳужум қилган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов ўз лавозимидан озод қилинди. Шу муносабат билан биз яна бир бор таъкидлаймизки, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳар бир журналист ва блогерни унинг ҳуқуқлари бузилишидан ҳимоя қилишни давом эттиради», дейилади хабарда.

Аввалроқ ҳоким ўринбосари ишдан кетгани ҳақида хабар чиқиб, кейин уни рад этишганди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги шундай пайтда расман изоҳ ёки муносабат билдирса, айни муддао бўларди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олмазор тумани «замҳокими» ишдан олинганини Комил Алламжонов тасдиқлади