16:12 / 28.09.2019
3 963

Эски намунадаги (нобиометрик) паспортнинг Ўзбекистон ҳудудида амал қилиш муддатига 95 кун қолди

Эски намунадаги (нобиометрик) паспортнинг Ўзбекистон ҳудудида амал қилиш муддатига 95 кун қолди
Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси Ўзбекистон фуқароларини эски намунадаги (нобиометрик) паспортларнинг амал қилиш муддатига 95 кун қолгани ҳақида огоҳлантирди.

Ушбу муддатга қадар эски намунадаги паспортни биометрик паспортга алмаштирмаган фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг 2011 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, 2011 йилдан фуқароларга биометрик паспорт берилиши бошланган. Фуқароларнинг амалдаги нобиометрик паспортлари 2020 йил 31 декабргача ҳақиқий ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистоннинг барча вилоят, шаҳар, туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари (бўлимлари)да биометрик паспорт ҳамда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун ҳужжат топшириш ва тайёр бўлган паспортларни олиш бўйича фуқароларни дам олиш кунлари соат 8:00 дан 20:00 гача қабул қилиш жорий этилган.

Шанба—якшанба кунлари Тошкент шаҳрида барча Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига ҳам паспорт ва виза режими бўйича исталган масалада учраш мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эски намунадаги (нобиометрик) паспортнинг Ўзбекистон ҳудудида амал қилиш муддатига 95 кун қолди