22:39 / 29.09.2019
4 177

Майданак обсерваторияси яқинида «Юлдузли осмон» меҳмонхонаси қурилади

Майданак обсерваторияси яқинида «Юлдузли осмон» меҳмонхонаси қурилади
Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани ҳудудидаги Майданак баланд тоғ обсерваторияси олдида «Юлдузли осмон» меҳмонхонаси қурилади.
Ҳисор тоғ тизмаларининг 2750 метр баланд нуқтасида барпо этиладиган меҳмонхона 100 нафар кишига мўлжалланган бўлади. Лойиҳа қиймати 6,5 миллион долларга баҳоланмоқда.

Бу ҳақда 27-28 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган Қашқадарё инвестиция форумида вилоят ҳокими ўринбосари Ойбек Шагазатов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Меҳмонхона қачон қурилиб, фойдаланишга топширилиши очиқланмади. Берилган маълумотларга кўра, лойиҳа ишга тушиши билан 70та иш ўрни яратилади.

Қайд этилишича, ўзининг астроиқлими ҳамда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлангани туфайли жаҳондаги энг етакчи астрономия обсерваторияларидан бири ҳисобланган Майданак мажмуаси хорижлик сайёҳларда катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз. Обсерватория жойлашган ҳудуд ниҳоятда сокин бўлиб, кўпчиликда товушли галлюцинациялар кузатилади. Қуёшнинг чиқишига гувоҳ бўлиш ҳам кишига ўзгача завқ бағишлайди.

Ўзбекистон Фанлар академиясига қарашли бу обсерваторияга 1970 йилда Шаҳрисабз шаҳридан 45 километр жанубда жойлашган Майданак платосида асос солинган.

Қўшимча қилиш жоиз, Шаҳрисабзда икки кун давом этган халқаро форумда Италия, Буюк Британия, Германия, Туркия, Россия, Ҳиндистон каби йигирмага яқин давлатдан 150 нафардан ортиқ ишбилармонлар ва турли компания вакиллари иштирок этди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, тадбир доирасида умумий қиймати 300 миллион долларга тенг бўлган 11 та шартнома имзоланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Майданак обсерваторияси яқинида «Юлдузли осмон» меҳмонхонаси қурилади