13:25 / 02.10.2019
4 066

Самарқандда 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Epica жарликка қулади (видео)

Самарқандда 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Epica жарликка қулади (видео)
1 октябрь куни соат 00:30 лар атрофида Самарқанд шаҳар Ибн Сино кўчасида Epica русумидаги автомобиль жарликка қулади. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ маълум қилди.

Маълум бўлишича, 1995 йилда туғилган Д.Д. исмли ҳайдовчи бошқарувида бўлган автомобиль бошқарувни йўқотиши натижасида бетон тўсиққа бориб урилган ва оқибатда жарликка ағдарилиб кетган.

Натижада ҳайдовчи ва салон ичида бўлган, 1994 йилда туғилган А.Д. исмли йўловчи тан жароҳати олган. Жабрланувчилар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига даволанишга етказилган.

Мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Epica жарликка қулади (видео)