
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси тузилмасида Ўзбекистон Республикаси президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ректори лавозими жорий этилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига топширилди.
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошида Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси юридик шахс бўлмаган ҳолда ташкил қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар