Аввалроқ Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги тергов департаменти Камерун фуқаролари бўлган ва Ўзбекистонда фирибгарликлар амалга оширганликда айбланаётган 4 кишининг суратини эълон қилганди. Ушбу кимсаларнинг жиноятларидан жабр кўрганлардан ички ишлар вазирлигининг тегишли телефон рақамлари орқали боғланиш сўралганди.
Ички ишлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, айни вақтда жиноят содир этишда гумон қилинаётган яна 3 камерунлик қўлга олинган.
Бироқ африкаликлар қандай жиноятларни содир этгани ҳали маълум қилинмаган.
“Агар сиз суратларда кўрсатилган шахсларнинг жиноий ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимига ёки “102” рақами ҳамда ИИВ тергов департаментининг (71) 231-30-97, (71) 231-36-22, (71) 233-65-34 ёки ИИВ жиноят қидирув бош бошқармасининг (71) 231-34-33 телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилган хабарда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда