22:43 / 09.10.2019
3 314

Собиқ маданият вазири Баҳодир Аҳмедов янги лавозимга тайинланди

Собиқ маданият вазири Баҳодир Аҳмедов янги лавозимга тайинланди
Ҳукумат қарори билан Баҳодир Аҳмедов Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятининг раҳбари лавозимига тайинланди.

У айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибиятининг Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ислоҳотлар таҳлили ва мониторинги бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Баҳодир Аҳмедов 1973 йилда туғилган бўлиб, 1996 йилда Тошкент электротехника алоқалар институтини, 2007 йилда эса Президент қошидаги Давлат бошқарув академиясини битирган.

У турли йилларда Олмазор тумани маданият ва спорт ишлари бўлими мудири, Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Тошкент вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи, Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари, Маданият ва спорт ишлари вазири (2014-2017 йилларда), Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари каби масъулиятли лавозимларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов яқинда Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланган Абдурашид Жўрабоевнинг ўрнини эгаллади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ маданият вазири Баҳодир Аҳмедов янги лавозимга тайинланди