23:43 / 11.10.2019
3 167

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс лойиҳаси бўйича экспертлар муҳокамаси давом этмоқда

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс лойиҳаси бўйича экспертлар муҳокамаси давом этмоқда
Жорий йилнинг 11 октябрь куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтида “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Германия Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (GIZ) экспертлари Кристине Коре-Перконе (Латвия Республикаси), Алмат Габбасов (Қозоғистон Республикаси), шунингдк, Бош прокуратура Академияси, Тошкент давлат юридик университети ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун доирасида кўрилиши лозим бўлган ҳуқуқбузарликларни амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдан чиқариш мезонлари, тадбиркорлик соҳасига оид ҳуқуқбузарликлар юзасидан ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Қозоғистон Республикасидан ташриф буюрган эксперт Алмат Габбасов ўз хулосасида “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилинганлиги амалдаги қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш ҳамда рақобатдош нормалар ва ҳуқуқий механизмларни бекор қилишни тақозо этишини таъкидлади.

Шу муносабат билан, ҳуқуқий коллизияларни чиқариб ташлаш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс нормаларини яқин кунларда кучга кирган “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга асосан қайта кўриб чиқиш муҳим аҳамият касб этишини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳаси экспертлар таклифлари асосида такомиллаштирилади ва умумхалқ муҳокамасига қўйилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс лойиҳаси бўйича экспертлар муҳокамаси давом этмоқда