15:19 / 12.10.2019
3 092

Адлия вазирлиги “Family day” лойиҳасини амалга оширди (фото)

Адлия вазирлиги “Family day” лойиҳасини амалга оширди (фото)
Давлат идоралари ва ташкилотларининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, Президентнинг беш ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида Адлия вазирлиги анъанавий очиқ эшиклар куни доирасида “Family day” лойиҳасини амалга оширди.
Лойиҳа доирасида вазирлик ходимларининг оила аъзолари, фарзандлари Адлия вазирлиги Марказий аппарати жойлашган бинога келишди.

Меҳмонлар учун вазирлик биносига экскурсия ташкил этилди. Болажонлар ота-оналарининг иш ўринларига ўтириб, “Адлия ходими қандай ишлайди?” деган саволга жавоб топдилар.

Шунингдек, болажонлар вазирлик ҳудудида жойлашган “Адлия органлари тарихи” музейини ҳам томоша қилиб, Ўзбекистон адлия тизими тарихи билан яқиндан танишдилар.

Тадбирда болажонларнинг вазирлик раҳбарияти билан учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Самимий ва кўтаринки руҳда ўтган учрашувда ёш авлод вазирга ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар, адлия органлари ва ҳуқуқшунослик ҳақида кўплаб янги маълумотларни билиб олдилар.

Тадбир доирасида таниқли санъат ва спорт юлдузлари билан учрашувлар ҳам ташкил этилди. Таниқли шахслар ўз муваффақиятлари сирини ва ҳаётий тажрибаларини болажонларга сўзлаб бердилар.

Байрам турли интерактив ўйинлар, интеллектуал викториналар билан янада бой мазмун касб этди. Викторина ғолибларига вазирликнинг эсдалик совғалари топширилди.

“Family day” лойиҳаси ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда адолат, тартиб, қонун тушунчаларига яқинликни пайдо қилиш, шунингдек, ҳуқуқ соҳасига қизиқиш уйғотиш мақсадида ташкил этилди. Тадбир якунида ушбу мақсадларга тўлиқ эришилгани болаларнинг кўтаринки кайфияти ва бой таассуротларида ўз аксини топди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алокалар бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Адлия вазирлиги “Family day” лойиҳасини амалга оширди (фото)