Фарғонада нефтни қайта ишлаш билан шуғулланган яширин цех аниқланди

  • 12 октябрь 2019, 17:05
  • 721
  • Жамият
  • Фарғонада нефтни қайта ишлаш билан шуғулланган яширин цех аниқланди
    Фарғона шаҳридаги Кимёгарлар кўчасидаги уйда жойлашган «Фарғона статс ойл» МЧЖнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда «Ўзнефтгазинспекция» ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, ҳолат «Ўзнефтгазинспекция» томонидан нефть ва нефть маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича яширин цехларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш мақсадида ўтказилган навбатдаги тадбирлар пайтида аниқланган.

    Ваколатли органлардан рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлмаган ҳолда корхона яширин ишлаб чиқаришни - хом нефтга ишлов бериш бўйича цехни ташкил қилган. Фойдаланилган технологияга кўра, маҳсулот газ конденсатини тўғридан-тўғри ҳайдаш йўли билан олинган, нефть маҳсулотларини совитиш эса уларни 40-миллиметрли 4 та пўлат қувур орқали ҳайдаш йўли билан амалга оширилган. Бу қувурлар оқар сувли лотоклар ичидан ўтказилган. Корхона ҳудудида, шунингдек, 2 та ер ости ва 7 та ер усти сиғимлар, 4 та бир тонналик ва 20 та йигирма литрлик елим идишлар, 4 та 200 литрлик темир бочка ва иккита 1 м3лик горизонтал идишлар топилган.

    Билдирилишича, объектда нефть ва нефть маҳсулотларига ишлов бериш бўйича ишлаб чиқариш цикли ташкил қилинган. Аниқланган ашёвий далиллар орасида 5 тонна хом нефть, 5,5 тонна дизель ёқилғиси, 23,5 тонна саноат мойи, шунингдек, 12 тонна нефть шағали ва 3 тонна нефть кокси бор.

    Нефть хомашёлар ва қайта ишланган маҳсулотлар ҳамда мойлар темир сиғимларда сақланган. Ҳозирги пайтда идишларда сақланган нефть маҳсулотларининг умумий ҳажми аниқланмоқда.

    Топилган идишлардаги маҳсулотнинг сифатини аниқлаш учун 5 та намуна олинди. Намуналар Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг кимёвий назорат лабораториясига батафсил таҳлил ўтказиш учун юборилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Фарғонада нефтни қайта ишлаш билан шуғулланган яширин цех аниқланди