
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси Ҳамида Қаҳрамонова Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ўтказилган «Quiz on Korea» танловида ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур нуфузли халқаро танловда Германия, Англия, Португалия, Россия ва Туркия каби 20 та давлатдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиб, улар Корея маданияти ва тарихи бўйича саволлар асосида синовдан ўтказилди.
ЎзДЖТУ талабаси танловда муваффақиятли иштирок этиб, финалда мутлақ ғолибликни қўлга киритди ва 10 миллон вон (деярли 10 минг доллар) пул мукофоти билан тақдирланди.
Маълумот учун, Ҳамида Қаҳрамонова ЎзДЖТУнинг филология факультетида корейс тили йўналиши бўйича 3-босқичда таҳсил олади. У жорий йилда KOICA ташкилоти томонидан ўтказилган корейс маданияти мутахассислари дастурида ҳам биринчи ўринни олиб, Жанубий Кореяга 80 кунлик таълим грантини қўлга киритган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.