
13 октябр куни Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, Хитойнинг Alibaba Стратегик ҳамкорлик марказининг илмий татқиқотлар институти Бош котиби, Син Ченг билан учрашди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.
“Учрашувнинг асосий мақсади – Хитойнинг йирик компаниялари билан ҳамкорлик ишларини янада кенгайтириш. Хусусан, электрон тижоратни ривожлантириш ва b2b онлайн платформани яратиш (маркетплейс) масалалари муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.
Alibaba— интернет тижорати бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан биридир. Бугунги кунда компания капитализацияси 500 миллиард долларни ташкил қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.