
Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 28.07.2017 йилдаги ижро ҳужжатига асосан Когон шаҳрида яшовчи Р.Раджабов ундирувчи Ф.Латипова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаши белгиланган бўлишига қарамасдан орадан 2 ойдан кўпроқ вақт мобайнида алимент пулини тўламаган.
МИБ Когон тумани бўлими иш юритувидаги алимент иши бўйича Р.Раджабовнинг алимент тўловларини икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги оқибатида алимент қарзи 2 млн. 419 минг сўмни ташкил қилади.

Бухоро туман маъмурий судининг 15.10.2019 йилдаги қарорига асосан Р.Раджабов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар