Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Хоразм вилоятида ўтказилган экологик назорат рейд тадбири давомида Янгиариқ тумани Чиқирчи қишлоғида яшовчи фуқаролар Н.Қазақов ва Э.Йўлдошев томонидан тўрлар ёрдамида мазкур қишлоқ ҳудудидаги Бўриётоқ табиий кўл сув ҳавзасидан ноқонуний равишда жами 244 дона турли балиқ ноқонуний овланганлиги аниқланган. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар берди.
Аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича олтита тўр ашёвий далил сифатида вақтинчалик сақлаш учун олиб қўйилган. Ҳолат юзасидан табиатга етказилган зарар миқдори 50,175 миллион сўмни ташкил қилган.
Ушланган балиқлар вилоят ҳайвон касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида текширилиб, истеъмолга яроқли деб топилгандан кейин Урганч туманида жойлашган «Хоспис-мурувват» қариялар уйига топширилган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202-моддасида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, суриштирув ва тергов ҳаракатларини олиб бориш учун тўпланган ҳужжатлар Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига юборилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида
Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди
Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"
"Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди
Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"
Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди
Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди
Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади