10:25 / 21.10.2019
5 261

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартибида ўзгариш бўлади

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартибида ўзгариш бўлади
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартибида ўзгаришлар юз беради. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар билан кўп болали оила тушунчаси қуйидагича таҳрирга эга бўлади – ўн саккиз ёшгача беш нафар ва ундан зиёд болалари бўлган қонуний никоҳдан ўтган кам таъминланган эр-хотин ёки ёлғиз она (ота).

Шунингдек, ижтимоий-маиший шароитини яхшилашга муҳтож оила – таркибида биринчи гуруҳ ногирони бўлган ёхуд сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида хонада яшашга эҳтиёж сезувчи шахс бўлган оила.

Бундан ташқари, кўп болали оилалар ва ижтимоий-маиший шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз бериладиган бўлади.

Ҳужжатда қайд этилишича, кам таъминланганлик тўғрисидаги маълумотнома туман (шаҳар) ҳокими бошчилигидаги доимий амал қилувчи ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссияси сўровига асосан ариза берган фуқароларнинг доимий яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тақдим этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартибида ўзгариш бўлади