
Язид ибн Абу Суфён Шом мамлакатига ҳоким бўлиб турган вақтида Шомдаги бир гуруҳ кишилар хамр ичиб, уни ўзларига ҳалол қилдилар ва далилига ушбу оятни (нотўғри таъвил қилиб) келтирдилар:
«Иймон келтирган ва солиҳ амал қилган кишиларга (ҳукм нозил бўлишидан илгари) еб ичган нарсаларида ҳеч қандай гуноҳ йўқ» (Моида сураси, 9-оят).
Ҳоким бу одамлар устидан шикоят қилиб, ҳазрат Умарга мактуб юборди. Ҳазрат Умар: «Атрофингдаги бошқа кишиларни ҳам бузмасларидан олдин уларни менинг ёнимга жўнатиб юбор», деб жавоб ёздилар. Улар Умар розияллоҳу анҳу ҳузурига келгач, саҳобийларни тўплаб, маслаҳатлашдилар. Саҳобийлар: «Эй Амирул мўминин! Булар Аллоҳга туҳмат қилдилар, Унинг динида У изн бермаган ишни жорий этдилар. Шунинг учун уларнинг бўйнига (қилич) уринг, яъни ўлдиринг», дедилар.
Саҳобийлар орасида Али розияллоҳу анҳу индамай ўтирган эдилар. Умар розияллоҳу анҳу у кишидан: «Сиз нима дейсиз?» − дея сўрадилар. Али розияллоҳу анҳу: «Улардан тавбани талаб қилинг, агар тавба қилмасалар, бўйниларига (қилич) уринг, борди-ю, тавба қилсалар, уларга саксон дарра уринг», деб маслаҳат бердилар. Умар розияллоҳу анҳу улардан тавбани талаб қилган эдилар, улар тавба қилдилар, сўнг уларга саксон дарра урдирдилар («Танбеҳул ғофилин»; «Мусаннафи Ибн Абу Шайба», 29000-ҳадис).
Эслатма!
Шуни билиш муҳимки, айблардан қайтара олмайдиган киши ёнига бориб, бировнинг айбини баён қилиш ва уни ғийбат қилиш дуруст эмас. Чунки, бундай ғийбатдан ҳеч қандай фойда йўқдир. Келтириб ўтилган ҳикояга ҳам эътибор қилган бўлсангиз, гуноҳ ва хато иш қилган кишилар устидан қилинган шикоятлар (ғийбатлар) фақатгина уларни қайтара оладиган кишиларгагина айтилган ёки етказилган.
Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар