Инстаграмдаги даҳшатли қотиллик...

  • 02 ноябрь 2019, 14:09
  • 2 881
  • Жамият
  • Инстаграмдаги даҳшатли қотиллик...
    Эндигина 17 ёшлга тўлган Бянка Девинс Нью-Йоркнинг Утика шаҳрида яшарди. У ижтимоий тармоқлар орқали барчага машҳур эди ва видео ўйинлар соҳасида анчагина илғорлаб бораётган ўсмирлардан эди. Бянканинг бутун ҳаёти ва орзулари ҳали олдинда эди, у коллежга ҳужжатларини топшириб, психология соҳасида ўқишни ният қилганди.

    Афсуски, унинг барча орзуларини бир кунда йўққа чиқаришди. 2019 йилнинг 14 июн санасида Бянка Девинс севган йигити томонидан ўлдирилган. Ўша куни эрталаб полиция ходимларига қандайдир шубҳали шахс томонидан 911-хонада қотиллик амалга оширилгани ҳақида қўнғироқлар бўлган. Утика полицияси воқеа жойига етиб келганида Брандон Кларк ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзининг бўйнига пичоқ санчганига гувоҳ бўлишди.

    Уни қутқариш учун шошилган полиция ходимлари стол тагида кўриниб қолган аёл кишининг жасадини топиб олишди. Брандон қизни ҳам худди шу тарзда ўзи ўлдирганини тан олди. Йигитни қутқариш учун полиция уни шошилинч касалхонага олиб кетди ва бир қанча саъй-ҳаракатлар билан унинг ҳаётини сақлаб қолишди. Бянка ва Брандон икки ой олдин Инстаграм орқали танишишган. Уларнинг муносабатлари жуда тезлашиб кетган. Брандон Бянкани ўлдиришидан олдин, шанба куни кечқурун улар Нью-Йорк шаҳрига концерт томоша қилиш учун кетишган эди.

    Соат кечқурунги 10.00 лар атрофида уйларига қайтаётганларида улар қаттиқ жанжаллашиб қолишган. Айтишларича, Бянка Брандон билан концертдалигида бошқа бир йигитни ўпган ва бу жанжалга сабаб бўлган. Брандон Бянкани ўлдиргач, унинг жасадини суратга олиб, уни инстаграмга жойлаб қўйган. Энг даҳшатлиси ушбу даҳшатли суратлар ҳанузгача унинг инстаграм саҳифасида турибди. Ушбу воқеа ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиси бўлган баъзи бир ўсмирларимизни огоҳликка чақирса, ажабмас.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Инстаграмдаги даҳшатли қотиллик...