22:54 / 05.11.2019
4 471

Ҳеч қаерда ишламаган, аммо пенсия олаётган аёлнинг "сир"ини турмуш ўртоғи фош қилди

Ҳеч қаерда ишламаган, аммо пенсия олаётган аёлнинг "сир"ини турмуш ўртоғи фош қилди
Пенсия жамғармасига Тошкент шаҳар, Миробод туманида яшовчи фуқаро Б.Б. томонидан ҳеч қанақа расман ишламаган турмуш ўртоғи Б.Фнинг ҳужжатларни сохталаштириб, катта миқдордаги пенсия олиб келаётганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳақида мурожаати келиб тушади. Бу ҳақда жамғарманинг Матбуот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, ҳақиқатдан ҳам фуқаро Б.Ф.га 2008 йилнинг 7 августидан эътиборан, тақдим қилган ҳужжатларига асосан 35 йиллик иш стажи ҳисобидан ёшга доир пенсия тайинланган бўлиб, унинг пенсия миқдори 2019 йилнинг 1 августидан 1,1 млн. сўмни ташкил қилган.

Жамғарма мутахассислари томонидан фуқаро Б.Ф.нинг тақдим қилган пенсия ҳужжатлари бўйича Фарғона вилояти Ёзёвон туман давлат архивида сақланаётган Фарғона вилояти “Қишлоқхўжаликкимё” АЖнинг 1975-1993 йиллардаги иш стажлари ҳамда унинг мазкур корхонадан 1982-1986 йилларда тўланган ойлик иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотлари шунингдек, 1993-2004 йиллардаги меҳнат фаолияти даврлари Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги “SUNUR SERVIS” МЧЖ сақловидаги буйруқлар китоби ҳамда ойлик маошлар китобидан солиштириб ўрганилган. Фуқаро Б.Ф.нинг исми-шарифи ҳамда унга тегишли маълумотлар ҳам ўз тасдиғини топмаганлиги натижасида, фуқарога 71,9 млн. сўм миқдоридаги пенсия тўлови амалдаги қонунчиликка зид равишда тўланганлиги аниқланди ҳамда ёшга доир пенсия иши ўрганиш кунида рад этилди.

Ҳозирги кунда, фуқаро Б.Ф. томонидан ўзлаштирилган 71,9 млн. сўмдан 32,1 млн. сўми Жамғарма ҳисобига фуқаро томонидан ихтиёрий равишда қайтарилган бўлиб, ўтказилган ўрганишлар юзасидан тўпланган текшириш материаллари ва ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳеч қаерда ишламаган, аммо пенсия олаётган аёлнинг "сир"ини турмуш ўртоғи фош қилди