15:30 / 07.11.2019
2 696

Қорақалпоғистонда «Судочье-Акпетки» кластер буюртма қўриқхонаси ташкил қилинади

Қорақалпоғистонда «Судочье-Акпетки» кластер буюртма қўриқхонаси ташкил қилинади
Қорақалпоғистон Республикасида “Судочье-Акпетки” кластер буюртма қўриқхонаси ташкил қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида, юридик шахс ташкил қилган ҳолда, умумдавлат аҳамиятига молик, умумий майдони 1 061 499 гектар бўлган кластер участкалардан иборат “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилиниши мумкин.

Қуйидагилар:

буюртма қўриқхонасига доимий фойдаланишга бериладиган кластер участкаларининг ер майдони;

буюртма қўриқхонаси ходимларининг чекланган умумий сони 38 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 7 нафардан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси тасдиқланади.

Буюртма қўриқхонаси кластер участкаларинг қўриқланма зоналари майдони 152 285 гектар этиб белгилаб қўйилади. Мазкур зоналардаги ерлар ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади.

Кластер участкаларда муҳофазага олинадиган асосий объектлар этиб қуйидагилар белгиланади:

“Судочье кўллар тизими” кластер участкасида: қирғоқ ландшафтлари, каналлар, коллекторлар ва улардаги сув оқими, сув, сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган балиқлар, йиртқич қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар;

“Оқдарё-Қозоқдарё оралиғи” кластер участкасида: Амударё дельтаси тўқайлари, ландшафтлари, каналлар ва улардаги сув оқими, сув, сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган йиртқич қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар;

“Белтау” кластер участкасида: Оролбўйи ва Қизилқум чўлининг энг катта, сиртида тизма-қумлар ва тақирлар бўлган қолдиқ тепалигининг ҳамда шарқий Каратерен кўлининг бетакрор ландшафтлари, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган судралиб юрувчи ҳайвонлар, йиртқич қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар;

“Акпетки” кластер участкасида: каналлар, коллекторлар ва улардаги сув оқими, сувда ва сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган йиртқич қушлар, сут эмизувчи ҳайвонлар.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Судочье кўллар экотизимининг барқарорлигини ва санитар ҳолатини сақлаш мақсадида унинг асосий қисмига Амударё орқали керакли миқдорда доимий сув ташлаб турилишини таъминлайди.

Акпетки кўллар тизимидаги экологик вазиятни ёмонлашишига йўл қўймаслик учун сув билан таъминлаш бўйича керакли чора тадбирларни амалга оширади.

Белгиланишича:

буюртма қўриқхона Давлат экология қўмитасининг бўйсунувида бўлади;

буюртма қўриқхонасининг фаолиятини молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети маблағлари, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистонда «Судочье-Акпетки» кластер буюртма қўриқхонаси ташкил қилинади