date
views 5 115

Светлана Ортиқова Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди

Светлана Ортиқова Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди
Сенат томонидан маълум қилинишича, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги фармонига биноан Олий Мажлиси Сенати аъзоси Светлана Боймирзаевна Ортиқованинг ваколати муддатидан аввал тугатилди.

Шунингдек, Президентнинг 2019 йил 7 ноябрдаги фармонига асосан Светлана Ортиқова Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бош прокуратура матбуот хизмати ҳам Светлана Ортиқованинг бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида расман маълум қилди.

Светлана Ортиқова 1962 йил 1 январда Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида туғилган. 1987 йилда Тошкент давлат университети юридик факультетини тамомлаган. Мутахассислигига кўра, ҳуқуқшунос, кўп йиллар давомида прокуратура органларида фаолият олиб борган.

2015 йилдан 2019 йилга қадар Сенатга раислик қилган Ниғматилла Йўлдошевга ўринбосарлик қилган эди. Ниғматилла Йўлдошев 2019 йил июнидан бери Ўзбекистон бош прокурори ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Светлана Ортиқова Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди