09:01 / 09.11.2019
3 057

Президент Администрациясида лавозим тайинлови амалга оширилди

Президент Администрациясида лавозим тайинлови амалга оширилди
Фото: «Ҳуқуқий ахборот» канали
Президент фармойишига асосан Маҳмудов Зикирилла Аббосович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири лавозимига тайинланди.

Зикирилла Маҳмудов 1983 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2006 йилда Тошкент ислом университетини, 2010 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Зикирилла Маҳмудов ўз меҳнат фаолиятини 2006 йилда Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Администрациясида лавозим тайинлови амалга оширилди