Тиббиёт соҳаси бўйича янги институт ташкил этилади

  • 09 ноябрь 2019, 20:35
  • 674
  • Жамият
  • Тиббиёт соҳаси бўйича янги институт ташкил этилади
    Қорақалпоқ тиббиёт институти ташкил этилади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоқ тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилиниши мумкин.

    Қуйидагилар Қорақалпоқ тиббиёт институти фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
    - замонавий талабларга мос келадиган ва ҳозирги замон тиббиётининг илғор технологияларини эгаллаган юқори малакали тиббиёт кадрлари ва илмий мутахассисларини тайёрлаш;
    - республиканинг олий тиббиёт таълими тизимида тиббиёт соҳаси бўйича ўқув жараёнини ташкил этишда замонавий таълим технологиялари асосида ахборот ва мультимедиа ускуналаридан фойдаланган ҳолда илғор хорижий тажрибани жорий этиш;
    - олий таълимнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий таълим ва илм-фан технологияларини жалб этиш;
    - касалликларини эрта аниқлаш ва даволашда тиббиёт соҳаларидаги илғор ютуқлардан фойдаланган ҳолда фундаментал, инновацион, илмий-амалий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга ошириш;
    - аҳолига тиббиёт соҳасида юқори малакали даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатган ҳолда касалликлар диагностикаси, профилактикаси ва уларни даволашнинг илғор инновацион усулларини татбиқ этиш;
    - таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг узвий боғлиқлигини таъминлаш;
    - талаба-ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш.

    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

    Қорақалпоқ тиббиёт институтини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширади, устав ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек институтнинг тўлақонли фаолият юритишни таъминлаш борасидаги бошқа ташкилий масалаларни ҳал этади;

    Қорақалпоқ тиббиёт институти раҳбар ва профессор-ўқитувчилар таркибини тиббиёт соҳасида амалий иш тажрибасига эга, ўқитиш ва илмий-амалий тадқиқотлар ўтказишнинг замонавий усулларини фаол қўллайдиган юқори малакали ташаббускор кадрлар билан таъминлайди;

    илғор хорижий тажрибани ҳисобга олиб, замонавий таълим технологиялари, энг янги ахборот ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини жорий этиш ва улардан кенг фойдаланиш асосида ўқув режалари ва дастурларини янгилаган ҳолда, 2020/2021 ўқув йилидан кредит модул тизими асосида ўқув жараёнини ташкил қилади;

    хорижий машҳур мутахассис ва олимларни институтда ишлашга ва дарс беришга жалб қилиш, стажировкаларни ташкил этиш ва мутахассисларни тайёрлаш, биргаликда ўқув ва тадқиқот дастурларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва жорий этади;

    Қорақалпоқ тиббиёт институтини Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси, 104 ва 108-уйларда жойлашишини таъминлайди;

    2021 йилдан институтнинг 300 ўринли ётоқхона қурилишини бошлаш учун молиялаш манбалари, жумладан грантлар, имтиёзли хорижий кредитлар ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни белгилаган ҳолда жорий йилнинг охиригача зарур лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни назарда тутади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Тиббиёт соҳаси бўйича янги институт ташкил этилади