00:19 / 12.11.2019
5 223

Танангизнинг ҳар бир аъзоси «сирларингиз»ни фош этади...

Танангизнинг ҳар бир аъзоси «сирларингиз»ни фош этади...
Танангиздаги айрим аъзоларингизнинг тузилиши ҳам сизга соғлиғингиз ёки характерингиз ҳақида маълумот бериши мумкин. Қуйида сизга кўзлар, қулоқлар, бурун ва лаблар шаклларига қараб, ўзингиз учун муҳим бўлган бир неча маълумотларни келтириб ўтмоқчимиз:
Кўк ёки мовий кўзли инсонлар, мутахассислар фикрича, ёриққа ўта сезгир бўлишаркан. Чунки улардаги ёруғликдан ҳимояловчи пигмент камроқ бўлар экан ҳамда бундай кўз эгаларида ҳаётлари мобайнида ирсий касаллик ҳисобланган, кўриш қобилиятининг пасайиши ёки катаракта каби касалликларга чалиниш эҳтимоли юқорироқ бўлар экан.

Луисвилл университетида ўтказилган тадқиқотларга кўра, жигарранг кўзли инсонлар эса тезкор спорт тури бўлган боксда анча муваффақият қозонишлари тасдиқланган. Очроқ жигарранг кўзли инсонлар гольф ўйинига иқтидорли бўлиши мумкин экан.
Кўзлари бир-бирига яқин жойлашган инсонлар эса, ўзига жуда ишонган, мустақил бўлиб, кўп ҳолларда улар ишончли сирдош бўлиши мумкин.

Хитойлик мутахассисларнинг изланишлари эса катта қулоқли инсонларда ҳаётни севиш ва хоҳлаган нарсасига эриша олиш қобилияти кучли бўлишини кўрсатган. Ўз ўрнида, улар жудаям мустақил шахслардир.
Қулоқ супрасида қирқими бўлган инсонларда эса юрак хуружига учраш эҳтимоли юқорироқ бўлар экан.

Катта бурунли инсонларда аллергия, тумов каби касалликларга чалиниш ҳолатлари кам учрар экан. Катта бурунлар эгаларининг чангли зарраларни ютишига тўсқинлик қилиши тасдиқланган.

Ингичка лабли аёлларнинг узоқ муддатли муносабатларга мойиллиги синалган бўлса, сергўшт дудоқли хонимларнинг машҳурликка эришиш кўрсаткичи жуда ҳам юқори экан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Танангизнинг ҳар бир аъзоси «сирларингиз»ни фош этади...