17:48 / 14.11.2019
2 724

Youtube секин-аста дунё энагасига айланмоқда. Унинг фойдали ва зарарли жиҳатлари

Youtube секин-аста дунё энагасига айланмоқда. Унинг фойдали ва зарарли жиҳатлари
Фото: Google Photos
Охирги йилларда YouTube болалар орасида ҳам шуҳрат қозонмоқда. «Дарё» колумнисти, «Ипак йўли» халқаро туризм университетининг биринчи проректори профессор Азамат Акбаров Жанубий бу феноменнинг фойдали ва зарарли жиҳатлари ҳақида фикр юритади.

Ота-оналар сўнгги йилларда YouTube каналлари болаларига энага бўлишига қўйиб бермоқда. Смартфон болаларга қарашда фойдали восита сифатида қўлланилмоқда. Уч-тўрт ёшли болаларимиз бизни бир лаҳза ҳам ёлғиз қолдирмайди. Биз уларга «Настя» мултфильмини қўйиб берамиз ёки бирор нарса билан машғул бўлиши учун қўлига смартфон топшириб қўяман. Бола мобил дунёга кириб кетишига йўл қўйганимиз учун ўзимизни айбдор ҳис қиламиз, лекин бу уй ишларини тугатиш ёки қаҳвахонада дўстларимиз билан суҳбатлашишнинг ягона йўлидир.

Кореяда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, ўн нафар корейс ота-оналаридан (1–6 ёшли болалари бор) олти нафари смартфонларини фарзандларига бошқа ишларни бажариш ёки тинчлантириш учун берар экан. Фақат етти фоизигина таълим мақсадида ишлатишини айтган. Худди шу сўровнома кореялик ёш болалар томоша қилган видеоматериалларнинг 80 фоизи YouTube каналларида эканини кўрсатди.

Энг кўп томоша қилинадиган мултфильмлар, болалар қўшиқлари ва каналлардаги кўзни қамаштирадиган либос кийиб олган юлдузларнинг «симуляция ўйинлари» билан вақтини бекорга ўтказади. Сўралганларнинг ярмидан кўпи болалар смартфон ва планшетлар орқали таълим олиши мумкинлигини айтган.

Бироқ хонадонларда ўтказилган сўровлар кўрсатишича, болалар ишлатадиган иловаларнинг атиги 7,8 фоизи таълимга оид. Сўралганларнинг 57 фоиздан ортиғи фарзандлари смартфон ишлатаётганида уларнинг вақтини тежашини айтди ёки биз вақтимизни сарфлаймиз дейишди, бироқ улардан 9,2 фоизи ҳатто улардан фойдаланишни бутунлай тақиқлашни хоҳлашини тан олди.

Смартфонлар: кўпроқ таълим таъсирига эгами ёки?..
Кўп ота-оналар болаларни осонгина тинчлантиришнинг бир усули сифатида смартфонларни қўллайди; шунинг учун ҳам болалар таълим мазмунидагидан кўра ўйин ва мултфильмларни кўради. Смартфонлар янада кўпроқ таълим таъсирига эга бўлиши учун ота-оналар рақамли контентни фарзандлари билан бирга томоша қилиши, улар билан мулоқот қилиши ва баҳс-мунозаралар олиб бориши керак.

Иловадаги видеоларни кунига миллионлаб одамлар томоша қилади ва уларнинг кўпчилиги болалардир. YouTube каналлари юришни энди бошлаган чақалоқдан тортиб ўспирин ёшларга ҳам аста-секин дунё энагаси ва машҳур сайтига айланди. Аммо ота-оналар фарзандлари машҳур видеоплатформада жуда кўп вақт сарфлаши борасида қайғуриши керак, чунки бу кичкинтойлар Play School томоша қилишига ижозат беришга ўхшамайди. YouTube каналларидаги видеолар ҳаммани жалб этиш ва уларни кўпроқ болалар кўришни хоҳлашига мўлжалланган.

Ота-оналар ва тарбиячилар болаларни телевизор томоша қилишга жуда кўп вақт сарфлаётгани ва реклама таъсири остида қолаётгани ҳақида ташвишларини билдирмоқда. Лекин ТВ кўрсатувлари YouTube’дан тубдан фарқ қилади: фақат маълум вақт давом этади, нима реклама қилинаётгани ёки қилинмаётгани аниқ ва улар маълум телетасвир узатиш стандартларига жавоб бера олади.

YouTube ТВнинг ўрнини эгаллади: бу яхшими ёки ёмон?
YouTube’да ҳар қандай нарса кўрсатилади ва у бир неча соатлаб давом этиши мумкин. Видео ниҳоясига етиши биланоқ бошқаси дарҳол бошланади ёки болалар навбатдагисини босади, бу худди автомат машиналари механизми кабидир. Бундан ташқари, реклама жуда жиддий санъат даражасига кўтарилган ва кўпинча у видео ичига қўшилади ёки каналлар нарса сотиб олишга мўлжалланган бўлади.

Энди контент-фирмалар ташкил этилган бўлиб, уларда болаларга мўлжалланган видеолар яратиш мақсад қилинган. Улар ўргатувчи, ўзига жалб қилиб олувчи материал яратиш учун ёрқин ранглар ва ёқимли мусиқалардан фойдаланади. Хўш, ота-она нима қилсин? Дастлаб, болаларингиз ёш бўлса, YouTube’ни ўчириб, YouTube Kids’ни ёқинг. Бу мукаммал эмас, лекин болаларингиз катталар мавзусидаги видеоларни топиш эҳтимоли камроқ. Тўлиқ YouTube иловаси 17+ ёшлар учун деб баҳоланади, шунинг учун ундан фойдаланганда болалар назорат остида бўлиши керак.

Кейингиси, YouTube фойдаланиш вақтини чеклаш учун Android ёки iOS ичидаги созламалардан фойдаланинг. Болангизни бутунлай YouTube’дан узоқлаштира олсангиз, бу уларга фойда келтиради.

YouTube аслида ажойиб дастур ва унда ажойиб видеолар мавжуд. Бироқ ижтимоий медиа иловалари каби, у тартибга солинмаган ёки яхши назорат қилинмайди, шунинг учун болаларга тўғри келмайдиган жуда кўп контент мавжуд.

Ёш болалар замонавий қурилмаларга нисбатан ҳимоясиз
Ҳеч қандай бола бирор илова ёки дастурга бемалол кира олмаслиги керак ва YouTube ҳам бундан мустасно эмас. Илова махсус болалар фойдаланиш учун ташкил этилган бўлиб, бу хавфсиз жой, дейди Google, лекин тадқиқотчилар аниқлаган мазмун миқдорига асосланса, бу ҳақиқат эмас. Болалар ҳали бу ёшда ўз-ўзига ишончи, тенглиги ва уларнинг ота-оналаридан мустақилликни тушунишлари ривожланаётган бўлади. Ота-оналар болаларни ўлдираётгани ёки баъзи болалар ўзларини ўлдириши каби маълумотларни эшитиш ўртача боланинг кўнглини бузиши мумкин.

Ёш болалар тижорий рекламанинг ишонтириш кучи олдида ожиздир. Улар ишонтирувчи, кўндирувчи ният, рол ўйнаш ёки мавҳум фикрлашни тушунмайди. Мен YouTube Kids иловаси пайдо бўлганда реклама қилингани ва маркетинг ишлари жараёнида у оила доирасига мўлжалланган ва хавфсиз экани эълон қилинганини кўрдим. Кўпчилик реклама ва маркетинг тактикаси телевизорда ноқонуний ҳисобланади. Симсиз тармоқлар орқали смартфон, планшет ва ноутбукларга ёки ТВ приставкалар ва компьютерларга уланган симли тармоқлар орқали бериладиган онлайн видеолар анъанавий телевидение меъёрларидан ташқарига чиқиб, улар ҳеч қандай эфир лицензиясини талаб қилмайди. Бугунги алоқаларнинг жуда кўп жиҳатларига келсак, технологик инновациялар боғланганлик даражаси пастроқ дунё учун яратилган қоидалар ва тартиблардан анча илгарилаб кетди. Бу тез орада бирор ўзгаришни кутиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ.

Биз ўсиб улғайган пайтларимизда барча жойларда мавжуд бўлган кундузги телевизор ҳеч қандай хавф туғдирмасди: узундан-узоқ савияси паст сериаллар, ўйин намойишлари, ток-шоулар ва мултфильмлар, ярим тунги кўрсатувлардан олдин эфирга узатиладиган реклама ҳам эфир олдидан тозаланарди. Уланган смартфон ва планшетларнинг кўпайиши тафовутни йўқ қилиб ташлади. Талаб, хоҳишга кўра дастурларни кўрса бўладиган ТВ деганда энди кундузи ёки тунги дастурлар бошқа йўқ деган маънони англатади.

YouTube’да график зўравонлик ва жинсий контентни топишингиздан ташқари, очиқдан-очиқ порнографияни топиш ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Келгуси йилларда онлайн видео ва иловалар юз миллионлаб болалар ҳаётининг бир қисми бўлиб, маҳаллий каналдан ташқарида яшаш хонасида ёки ўйин хонасида жойлашган жойларда ва вазиятларда бўлади.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Youtube секин-аста дунё энагасига айланмоқда. Унинг фойдали ва зарарли жиҳатлари