21:13 / 17.11.2019
4 920

Қамчиқ довонида Isuzu йўл четидаги чуқурга тушиб кетди (фото)

Қамчиқ довонида Isuzu йўл четидаги чуқурга тушиб кетди (фото)
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Қамчиқ довонида Isuzu юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни соат 11:40 да «Қамчиқ» навбатчилик маскани навбатчи диспетчерига, Бухоро вилояти Когон туманида туғилган, Р. Ш. бошқарувидаги Isuzu русумли юк машинаси А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 248 километрида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ҳандаққа (кюветга) тушиб кетганлиги тўғрисидаги маълумот келган.

Бунинг оқибатида Isuzu юк машинаси ағдарилиб кетиб машина ҳайдовчиси ва йўловчисига ўрта даражадаги тан жароҳати етган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Мазкур мурожаат юзасидан, воқеа жойига «Резак» навбатчилик маскани гуруҳ командири катта сержант А.Эргашев бошчилигида қутқарув гуруҳи тезкорлик билан етиб борган.

Қутқарувчилар томонидан Isuzu юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси машина ичидан чиқариб олиниб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг, жабрланганлар Поп туман марказий шифохонасига етказилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамчиқ довонида Isuzu йўл четидаги чуқурга тушиб кетди (фото)