19:43 / 27.11.2019
3 786

Миродил Абдураҳмонов: “Бутун Ўзбекистон тадбиркорлари партияларни тавқи лаънат қилса арзийди”

Миродил Абдураҳмонов: “Бутун Ўзбекистон тадбиркорлари партияларни тавқи лаънат қилса арзийди”
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вакили Миродил Абдураҳмонов бугун Ўзбекистон тадбиркорларини қийнаётган муаммолар ҳамон ўз ечимини топмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Ўз А мухбири хабар бермоқда.

Халқаро пресс-клубнинг пресс-кофе мулоқотида партия вакили тадбиркорлар ер мулкига эгалик қилиш ҳуқуқини ҳимоя қила олмаётгани ҳақидаги фикрини ўзининг яқин танишлари мисолида келтириб ўтди. У “Ўзбекистон тадбиркорлари партияларни ҳар қанча тавқи лаънат қилса арзийди”, дея кескин муносабат билдирди.

Миродил Абдураҳмонов фармон ва қарорлар тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилгани, бироқ уларнинг ижроси таъминланмаётганини очиқ тан олишимиз лозимлигини ҳам айтиб ўтди.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси, сиёсий партиялар, савдо-саноат палатаси, бизнес омбудсман вакиллари ва тадбиркорлар иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Миродил Абдураҳмонов анча йиллар Ўзбекистон тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал демократик партиясининг бош нашри “XXI аср“ газетасида узоқ йиллар бош муҳаррир лавозимида ҳам фаолият юритган. Айни пайтда эса “Миллий тикланиш“ партиясида фаолият юритмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миродил Абдураҳмонов: “Бутун Ўзбекистон тадбиркорлари партияларни тавқи лаънат қилса арзийди”