22:36 / 27.11.2019
7 013

«Гавҳар Шарипова руҳан носоғлом эди». Ўзбекистон маданият вазири ЙТҲда ҳалок бўлган актриса ҳақида гапирди

«Гавҳар Шарипова руҳан носоғлом эди». Ўзбекистон маданият вазири ЙТҲда ҳалок бўлган актриса ҳақида гапирди
Актриса Гавҳар Шарипованинг руҳий касалликка чалинишига театр сабаб бўлмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев 27 ноябрь куни журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда айтиб ўтди.

Актриса Гавҳар Шарипова 19 ноябрга ўтар кечаси Қашқадарё вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган эди. Маълум бўлишича, у йўловчи сифатида ўтирган юк машинасининг ҳайдовчиси ярим йўлда унга шилқимлик қилган, оқибатда актриса юриб кетаётган машина эшигини очиб, ундан тушиб кетиб қолган ва олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Вазир маданият муассасалари, хусусан, театрларда яратилган шароитлар, ходимларнинг иш ҳақлари миқдорлари босқичма-босқич оширилаётгани ҳақида тўхталаётиб, актриса Гавҳар Шарипова ўлими атрофида тарқалган гап-сўзларга ҳам муносабат билдирди.

«Бугун ўқиб қолдим: ‘Мен ҳам Гавҳар Шариповадек ўлиб кетсам керак’, ‘У қийналди’ ва бошқа-бошқа гаплар. Актриса Гавҳар Шарипованинг руҳий касалликка тушиб қолишига театр ёинки атроф-муҳит сабаб эмас. Мен буни очиқ айтаман. ‘Анақа бўлди, унақа бўлди’, деб ёзишибди... Кейинги вақтларда неча марта ‘Ўзбекконцерт’га ҳам борган, бизга ҳам келган, кечирасизлару — у руҳан носоғлом эди», — дея вазир Бахтиёр Сайфуллаевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Дарё» нашри.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Гавҳар Шарипова руҳан носоғлом эди». Ўзбекистон маданият вазири ЙТҲда ҳалок бўлган актриса ҳақида гапирди