20:50 / 05.12.2019
3 049

Ўзбекистонда букмекерлик конторалари фаолиятига рухсат бериладими?

Ўзбекистонда букмекерлик конторалари фаолиятига рухсат бериладими?
Президент Шавкат Мирзиёев томонида “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чекилди.

Унда янги стадионлар, футбол мактаблари қуриш, футболни оммалаштириш, ягона электрон чипта тизимини жорий этиш ва бошқа кўплаб чора-тадбирлар қаторида халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳасини, айниқса футболни янада ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш кўрсатиб ўтилган.

Хусусан, букмекерлик фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилиш белгилаб берилди.

“Букмекерлик компаниялари улар тақдим эта оладиган имкониятларни ҳисобга олганда, бугун бутун дунёда футболни ривожлантиришнинг асосий омилларидан бирига айланган”, - дейди ЎФА маркетинг департаменти бошлиғи Бахтиёр Мамедов.

Англия премьер-лигаси 20 та клубдан 9 тасининг ҳомийлари букмекерлик конторалари ҳисобланади. Дунёнинг 32 та мамлакатида букмекерликка рухсат берилган. Уларда футбол жадал ривожланяпти.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2007 йил 1 сентябрдан қимор ва таваккалга асосланган бошқа ўйинлар (шу жумладан, тотализатор)ни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тақиқланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда букмекерлик конторалари фаолиятига рухсат бериладими?