12:10 / 07.12.2019
3 041

"Қочоқ ота" Андижондан топилди

"Қочоқ ота" Андижондан топилди
Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 21.02.2011 йилдаги қарздор Миродилов Умид Рахмоновичдан ундирувчи Миродилова Нодира Умаровна фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойда даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига собиқ Суд ижрочиларининг Қўқон шаҳар бўлими томонидан 11.03.2011 йилда ижро иши қўзғатилган.

Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими томонидан қарздор У.Миродиловни яшаш манзилида аниқланмаганлиги ва унинг қаерда эканлигини аниқлаш имкони бўлмаганлиги сабабли 14.11.2018 йилда қидирув эълон қилинган.
Бюронинг қидирув гуруҳи ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида қарздор У.Миродилов Андижон шаҳрида яшаб келаётганлиги аниқланиб, ушланган ва Қўқон шаҳрига келтирилган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздор У.Миродиловнинг алимент қарздорлиги ҳисобланганида 01.11.2019 йил ҳолатига 25 млн. 774,4 минг сўмни ташкил этишлиги маълум бўлган.
Шу ерда, қарздор алимент учун 01.07.2020 йилга қадар бўлган давр учун тўловни амалга оширишини билдириб, жами 26 млн. 264 минг сўм маблағларни нақд шаклда ундирувчи Н.Миродиловага тилхат асосида топширган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Қочоқ ота" Андижондан топилди