08:50 / 10.12.2019
3 917

Қатъиян таъқиқланган егуликлар

Қатъиян таъқиқланган егуликлар
Шундай махсулотлар борки, баъзи мамлакатларга ташриф буюрганингизда уларни кўнглингиз тусаган пайтда ҳам топа олмайсиз. Уларнинг олди-сотдиси қатъий таъқиқланган. Келинг шундай махсулотлардан бир қанчасини кўриб чиқайлик:

1. Қовурилган товуқ гўшти - кўпгина товуқ етиштирувчи мамлакатлар товуқларнинг гўшти чиройли кўриниши учун уларнинг озуқасига «арсеин» деб аталган Европада таъқиқланган моддани қўшишади. Бу модда эса айнан саратон касаллигига сабаб бўлгани боис қовурилган товуқ гўштини истеъмол қилиш муайян ҳудудларда таъқиқланади.


2. Картошка чипслари - Картошкали махсулотларга таъм бериш мақсадида «олестра» деб номланган кимёвий элемент қўшилади, чунки бу элемент ёғларнинг ўрнида ишлатилади. Олестрадан Канада ва Буюк Британияда фойдаланиш таъқиқланган. Тадқиқотларга кўра, олестра ичакдаги муаммоларнинг кўпайишига олиб келади ва шунинг учун дунёнинг кўпгина мамлакатларида таъқиқланган.


3. Хом сут - айниқса Осиё ва Европа қитъаларида кўпгина одамлар хом сут ичишади. Пастеризация қилинмаган сутни бошқа қитъаларда учратиш амримаҳол, чунки улар таркибида Е. cоли ва салмонелла каби бактериялар мавжуд. Ушбу маҳсулот Канада, Шотландия, АҚШнинг баъзи қисмларида ва Австралияда таъқиқланган. ФДА қоидаларига кўра, барча сут пастеризация қилиниши ва тегишли равишда стандартларга жавоб бериши керак.


4. Энергетик ичимликлар - бугунги кунда жудаям савдоси чаққон маҳсулотдир. Бироқ, уларнинг кўпчилиги дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида таъқиқланган. Уларнинг таркибида асаб касалликларини келтириб чиқарувчи бромланган ўсимлик мойи борлиги аниқланган.


5. Самоса - бу асосан Ҳиндистон ва Африкада тайёрланадиган мазали таом. Бироқ, бу Сомалида таъқиқланган ва бунинг сабаби самоса ўта христианча таом деб таъриф берилган. Бундай таъриф берилишига сабаб унинг учбурчаклар шакли, шубҳасиз, Муқаддас Уч Бирликка ўхшайди ва шунинг учун бутун дунёда таъқиқланган овқатлар рўйхатига киради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қатъиян таъқиқланган егуликлар