Тун ярмида Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Бахт маҳалласи Бахт кўчасида турган учта «Нексия» русумли автоуловнинг эшиклари қулфни бузиш йўли билан очилиб, автомашиналарда бўлган пул ва бир қанча буюмлар ўғирлаб кетилди.
Жумладан, автомобилларнинг биридан 250 минг сўм пул, бошқасидан дори қутиси, ўт ўчириш воситаси, хавфдан огоҳлантирувчи белги, 200 минг сўмлик эҳтиёт қисм ва 150 минг сўм пул олинган. Учинчи автомашинадан эса «Антирадар» қурилмаси ва видеоёзувларни қайд этиш мосламаси ғойиб бўлган.
Ички ишлар органлари ходимлари жиноятни «иссиқ изида» очишга муваффақ бўлишди. Аён бўлишича, ўғриликни Фориш туманида истиқомат қилувчи икки «шоввоз» – 1996 йилда туғилган А.Т. ва 1980 йилда туғилган И.Р. содир этишган экан.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди