
Фото: Facebook / Расул Кушербаев
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Расул Кушербаев прописка масаласини битта SMS билан ҳал қилишни таклиф қилди.
«Бунинг учун вақтинча ишлашга келган фуқаро турган ери бўйича махсус маълумотлар базасига қисқа рақамли, масалан, 1 рақамини SMS қилиб юборади ва шу орқали ўзининг турган жойи бўйича локацияни маълум қилади. Агар бошқа манзилга борса, ўша манзилдан яна SMS юборади, вассалом. ИИБ маълумотлар базаси орқали ким керак бўлса, геолокацияси орқали бориб фуқарони топиб олаверади, пропискаям, рўйхатам, шартномаям, тўловам керакмас. Фақат масъулларда хоҳиш бўлса бас», — деб ёзади депутат ўзининг Telegram каналига. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар