11 192
Руҳий асаб касалликлари шифохонаси “ўзга сайёраликлар билан учрашган” Жуманазар акага ташхис қўйди
Ижтимоий тармоқда "ўзга сайёраликлар билан учрашгани" сабаб машҳур бўлиб кетган Жуманазар Раҳмоновнинг Наманган вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонаси томонидан тасдиқланган касаллик диагнози расми тарқалди.
Экспертлар комиссияси хулосасига кўра, Жуманазар Раҳмонов юриш-туриш, ҳаёт тарзи, хатти-ҳаракатларида атроф муҳитдан қониқмаслик, ўзининг галлюцинатор-фантастик васваса ғоялари таъсирида фантастик кечинмалари, даврий онейроид онг бузилишлари, ўзининг фикрларида қатъий туриши, айни вақтдаги галлюцинатор-фантастик киритмалари, ўзга олам, ўзга сайёра ҳақидаги қатъий фикрлари коррекцияга тушмаслиги, 1990 йилда ҳам юқоридаги руҳий бузилишлар кузатилгани ундаги "реккурент шизофрения, галлюцинатор-фантастик васваса синдроми" ташхисини тасдиқлайди.
Шунинг учун Жуманазар Раҳмонов ақли норасо деб топилади. Руҳий ҳолатига кўра, Наманган вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонасида ғайриихтиёрий равишда даволанишга муҳтож, дейилади экспертлар хулосасида.
Октябрь ойида ўзга олам вакиллари билан учрашган отахон пайдо бўлгани ҳақидаги хабар ўзбек интернетини "портлатганди". Жуманазар ака номаълум мавжудотлар билан учрашгани ва уларнинг оламига бориб, тузалмас дардларга шифо топиш йўлларини ўрганиб келганини даъво қилганди.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Таэквондо. Ўзбекистон миллий жамоаси Париж-2024 Олимпиадасига тўлиқ таркибда боради
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”