18:05 / 14.12.2019
3 350

2020 йилда фермер хўжаликлари томонидан боғчалар ташкил этилади

2020 йилда фермер хўжаликлари томонидан боғчалар ташкил этилади
Фото: napolshu.com
2020 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликлари экотуризмни ривожлантириш ва мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш билан ҳам шуғулланади.

“Келгуси йилда 22та йўналиш бўйича 11,957та фермер хўжалиги кўп тармоқли тизимга ўтказилади. Йил давомида 2,2 трлн сўм маблағ асосида 12,4787та лойиҳа амалга оширилади. Натижада 41 мингдан ортиқ кишининг иш билан бандлиги таъминланади”, − дейди қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Шуҳрат Тешаев Сенатнинг 25-ялпи мажлисида.

Вазир ўринбосарига кўра, 2020 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш дастурига асосан, фермер хўжаликлари экотуризмни ривожлантириш ва мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш билан шуғулланади.

“43та фермер хўжалиги томонидан 3500 ўринга эга боғча ташкил этилади”, − дея Шуҳрат Тешаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

2020 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш дастурига кўра, фермер хўжаликларининг молиявий ҳолати бўйича тижорат банкларидан тавсиялар олинди, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳар бир лойиҳа ҳудуднинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди, лойиҳалар учун кредит ажратилиши кафолатланди.

Мазкур дастур Сенатнинг 25-ялпи мажлисида маъқулланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2020 йилда фермер хўжаликлари томонидан боғчалар ташкил этилади