17:43 / 16.12.2019
3 117

Ноқонуний олиб кирилаётган 384 миллион сўмлик товарлар тўхтатиб қолинди

Ноқонуний олиб кирилаётган 384 миллион сўмлик товарлар тўхтатиб қолинди
Юртимизга товар моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатларига божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Учқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида фуқаро Ф.Р. бошқарувидаги “ГАЗ-53” юк автомашинаси белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 384 миллион сўмлик, 12 турдаги маиший техника ҳамда парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ноқонуний олиб кирилаётган 384 миллион сўмлик товарлар тўхтатиб қолинди