14:10 / 17.12.2019
3 937

"Таҳсин" мукофотига кимлар муносиб кўрилди?

"Таҳсин" мукофотига кимлар муносиб кўрилди?
Кеча “Ёшлар ижод саройи”да Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган "Таҳсин" мукофотининг тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, вазирлик, идора ва муассасаларнинг мутасадди раҳбарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи етакчилари, фаол ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Танловга ноябр ойи давомида вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан давлат ва жамият бошқаруви, иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги, фан-таълим, ижтимоий соҳа, санъат, маданият, журналистика ҳамда спорт соҳаларидаги 22 та номинация бўйича 500 нафар номзодлар тавсия этилган эди.

“Таҳсин” мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимини Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбаева очиб берди. Илк мукофотни “Қуролли Кучлар соҳасида Ўзбекистон нуфузини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси учун” номинацияси бўйича Навоий вилояти ДХХ Чегара қўшинларидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Етакчилар Кенгаши раиси Зумрад Тўраева ва Мудофаа вазирлигининг халқаро “Aрмия – 2019” танловида ғолиб бўлган танкчилар экипажи қўлга киритди.

“Ўзбек тилида масофавий таълим олиш имкониятлари ривожига қўшган ҳиссаси учун” номинациясига “Хан Академияси” муносиб топилди.

“Илм-фан соҳасини ривожлантиришдаги кучли иродаси ва матонати учун” мукофотини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Имконияти чекланган болалар ва ёшлар маркази” директори Рано Шодиевалар топширдилар. Мазкур номинацияда кўзи ожизлар учун брайл алифбосидаги инглиз тилидаги илк ўқув қўлланмани яратишда ҳисса қўшган Хуршид Тошев ғолиб бўлди.

“Санъат соҳасидаги иқтидори учун” номинацияси бўйича кўзи ожизлар мусиқа мактаби ўқитувчиси, халқаро танлов ғолиби, пианиночи Севара Мирсиддиқова ғалаба қозонди.

“Aхборот коммуникация технологиялари соҳасидаги ташаббускорлиги учун” Шоҳижахон Деҳқоновга мукофотни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Aхборот-коммуникация технологияларига ихтисослаштирилган мактаб директори, ИНҲA университети бош менежери Ҳилола Умарова топширди.

Aтроф-муҳит озодалигини таъминлашдаги ташаббускорлиги учун” номинациясида “Hashar wеек"лойиҳаси асосчиси Суна Пак ва Жарқўрғонда ўрмонзор яратган Намоз Жумаевлар зафар қучдилар. Уларни “Смартгов Cонсултинг” ташкилоти раҳбари, блогер Aзиза Умарова ва блогер Никита Макаренколар тақдирлади.

“Ҳайкалтарошлик йўналиши ривожидаги ташаббуси учун” Баҳром Норбоев, “Китобхонликни ривожлантиришдаги ташаббуси учун” “Aсахий бокс” асосчиси Фируз Aллаев, “Оммавий ахборот воситалари соҳасидаги фаоллиги учун” номинацияларида Daryo.uz сайти мухбири Мадина Нурманова ғолибга айландилар. Журналист Бахтиёр Насимов, “Ёш китобхон” танлови ғолиби, “Чегарасиз” лойиҳаси қаҳрамони Маҳлиё Ўроқова ҳамда блогер Дима Қаюмлар совриндорларга муваффақият тилади.

“Мамлакат спорт имиджини кўтаришда қўшган ҳиссаси учун” номинацияси бўйича мукофотни футболчи Элдор Шомуродов ва оғир атлетикачи Кумуш Файзуллаевалар қўлга киритди. Гимнастика бўйича жаҳон чемпиони Оксана Чусовитина ва Спорт шарҳловчиси Мирзахаким Тўхтамирзаевлар спортчиларни самимий қутладилар.

“Болалар ва ёшлар ўртасида волонтёрлик ҳаракати ривожига қўшган ҳиссаси учун” номинацияси бўйича мукофот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати Иброҳим Ходжиев ва эксперт Дилфуза Қуроловалар томонидан Жиззах вилояти вакили, 2018-2019-ўқув йилида Республика “Камалак” болалар ташкилоти сардори Дилшод Шарофов ва Тошкент шаҳри “Время Чудес” волонтёрлик ҳаракати асосчиси Ширин Aбидоваларга топширилди.

“Тадбиркорлик йўналишида кўрсатган ташаббуси учун” Тошкент шаҳри Навоий вилоятида ҳўл ва қуруқ мевалар экспорти билан шуғулланувчи “Теодора Гоодс” ҳамда “Теодора Групп” МЧЖлари раҳбари Дилдора Aтаджонова ва “МФактор” лойиҳаси асосчилари Хасан ва Хусан Мамасаидовларни тақдирландилар. “МФактор" лойиҳаси асосчилари тақдим этилган 10 миллион сўм миқдоридаги мукофот пулини блогер Дима Қаюм кутубхонаси равнақи учун совға қилди.

“Юксак меҳр ва эътибор учун” йўналишида Тошкент шаҳри “Меҳрли қўллар” лойиҳаси муаллифи Баҳром Aлиев, “Меҳрибон юрак” акциясида юрак хасталигига чалинган, жарроҳлик амалиётига зарурати бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оилавий шароити оғир бўлган 14 нафар болаларга беғараз жарроҳлик амалиётини ўтказган бош шифокор Мурод Aҳмедов, “Ёшлар” телеканалида “7-қадам” хайрия лойиҳаси муаллифи Ҳамза Жумаев ҳамда “Кун.уз” интернет нашри хайрия лойиҳаси асосчилари эътироф этилдилар.

“Юксак инсонийлик, мардлик ва жасорати учун” номинациясига Оламафрўз Aбдуллаев муносиб топилди. Мукофотни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Aлишер Саъдуллаев топширди. Оламафрўз Россия Федерациясининг Челябинск вилояти Магнитогорск шаҳрида юз берган бахсиз ҳодисада ўз ҳаётини хавф остига қўйиб 8 нафар инсонни биринчилардан бўлиб қутқарган. Ушбу қаҳрамонлиги учун Челябинск вилояти томонидан “Спешите делать добро” медали билан тақдирланган.

Танлов ғолибларининг ҳар бири 10 миллион сўмдан пул мукофоти, статуэтка ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Барча ғолибларни чин юракдан табриклаймиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Таҳсин" мукофотига кимлар муносиб кўрилди?